ПИКОВИТ® СИРОП 1+
Пиковит® сироп – ёқимли мева таъмли поливитамин препарат (9 хилдаги витамин сақлайди), 1 ёшдан катта болаларга мўлжалланган.
Пиковит® сиропи таркибидаги витаминлар функцияси:
- Витамин B гуруҳи организмда метаболизм яхшиланишини таъминлайди, асаб толалари шаклланиши, уларнинг кейинги ўсиши учун жавоб беради. Ушбу витаминларни етарли миқдорда қабул қилиш билан юзага келадиган нерв импульсларни тез узатиш боланинг билим қобилиятини, маълумотни идрок қилиш ва қайта ишлаш қобилиятини оширади.
- Витамин A кўриш қобилиятини таъминлашда иштирок этади, иммунитетни стимуллайди, ҳужайраларни бўлинишида иштирок этади, С ва Е витаминлари билан бирга кучли антиоксидант таъсирни таъминлайди, эркин радикалларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади.
- Витамин C иммунитетни ошириш учун керак, тўқимани қайта тикланишида актив иштирок этади, витамин Е билан ретинолни оксидланишидан ҳимоялайди.
- Пиковит® сиропи ҳамма компонентлари мувофиқлаштирилган, витаминлар дозаси ВОЗ ва FDA томонидан тавсия этилган суткалик талабдан ошмайди. Препаратни шифокорнинг тавсияcига биноан ва кўрсатмаларга мувофиқ 1 ёшдан бошлаб қабул қилиш хавфсиздир.
Пиковит® сиропига кўрсатмалар:
- Пиковит® сиропи витаминларни етарли даражада организмга тушмаслиги ёки витаминларга эҳтиёж ортганлиги сабаб болаларда учрайдиган гипо- ва авитаминозларни даволашда ишлатилади.
- Пиковит® сироп мувозанатли озиқланиш ва хилма-хил озиқланиш ўрнини босмайди. Шунинг учун фарзандингиз, ҳаттоки, Пиковит® сиропини қабул қилаётган бўлса ҳам, озиқланиши мувозанатлаштирилган ва хилма-хил бўлиши керак.
Ғамхўр ота-оналар