Иммунитет учун витаминларни қабул қилиш хусусиятлари
Бола организми ҳимоя кучларини ошириш зарур – буни ҳамма ота-оналар тушунишади. Аммо бунга эришиш учун қандай усуллар мавжуд? Бола овқатланиш рационига витаминларни қўшиш зарурми ёки фақат табиий овқатланиш билан чекланиш керакми? Бу саволларга жавоблар бир неча факторларга боғлиқ:
- Касалликни қайталаниши ва оғирлик даражаси. Агар бола доимий касалланса, тузалиш даври кўп вақтни олса, ОРЗ ва ОРВИ олдини олиш чоралари бўйича педиатр билан маслаҳатлашиш лозим. Специалист тез-тез касалланувчи болалар учун иммунитетни шакллантиришда иштирок этадиган витаминларни ва ҳаёт тарзини мувозанатлаштириш бўйича тавсиялар беради.
- Болада аллергик ҳолатлар ва сурункали касалликлар мавжуд бўлиши. Бундай болаларга муаммони янада чуқурлаштирмаслик учун витаминларни эҳтиётлик билан специалист маслаҳатига таянган ҳолда танлаш лозим.
- Яшаш шароити, овқатланиш рациони. Агар озуқа маҳсулотлари билан фойдали ингредиентлар минимал миқдорда тушаётган шароитда, иммунитет учун қўшимча витаминларни қабул қилиш эҳтиёжи туғилади.
Шамоллаш ва ОРВИ профилактикаси учун тўғри келадиган витамин-минерал комплексини танлаганда, ундаги компонентларнинг мутаносиблаштирилгани, компонентларининг турғунлиги ва специалистлар тавсия этган ёшга монанд дозада эканлигига аҳамият бериш керак.
Ғамхўр ота-оналар