Фарзандингиз муваффаққияти учун витамин ва минераллар

Мактаб ўқувчисида сурункали чарчоқ синдроми

Мактаб ўқувчисида сурункали чарчоқ синдроми

Сентябр ойидан май ойигача ҳар бир оила олимпиада спринтерларига жуда ҳам ўхшаш бўлади: ҳар куни биз ҳамма нарсага улгуришга ҳаракат қиламиз ва бегим иш кунларини кескин суръатда ўтказамиз. Биринчи навбатда ҳаётнинг бундай суръатидан боланинг саломатлиги зарар кўриши мумкин.

Паст стартда

Эрталабдан ухлаб қолдингиз - сут билан ёрмаларни тез тамадди қиламиз ёки "мана, ўғлим, ушла, йўлга бутерброд!". Тез мактабга, асосийси улгуриш, бўлмасам ўқитувчи машғулотларга киритмайди! Мактабдан кейин югурганча қиличбозлик/ганжкорлик/рассомлик бўйича тўгаракка кетиш. Кеч ҳам тушди, ҳали эса дарслар қилинмаган! Ахир бугун уй вазифасига коинотимизни ривожланишини қандай тасаввур этиш ҳақида лойиҳа тайёрлаш топширилган... Ва бу биринчи синф учун. Таниш холатми? Шу тарзда кунни бизнинг кўпчилик болаларимиз ўтказиши мумкин. Биринчи синфдаёқ болаларга катта талабларни қўямиз. Статистика шуни кўрсатмоқдаки, биринчи ўқув йили давомида бола тана вазнини йўқотади. Тез-тез касалланиш, иштаҳанинг пасайиши, ўта зўриқиш ёки, акси, доимий уйқучанлик - буларнинг барчаси сурункали чарчоқ синдромининг симптомлари бўлиши мумкин.

Биринчи "белги"

Сурункали чарчоқ синдромини "биринчи белги"сини қандай ўтказиб юбормаслик керак? Қандай қилиб мактаб ўқувчилари соғлиғини йўқотмаслиги ва барчасига улгуриши мумкин?

Ҳозирги кунда ҳар қандай мактаб ўқувчисига вақт етишмовчилиги стресси таниш бўлиши мумкин. Дарслар ва қўшимча тўгаракларнинг улкан сони, кам ҳаракатчан турмуш тарзи - буларнинг барчаси нерв тизимининг ишлашида бузилишга ва соғлиқда салбий таъсир этишига олиб келишга қодир.

Хавотирли симптомлар:

  • овқатни рад этиш
  • тунда узоқ ухлолмайди, кундузи эса доимо чарчоқни ҳис қилади
  • бош оғриқларига ва бош айланишига шикоят қилади

Қандай ёрдам бериш мумкин:

  • кун тартибига риоя қилиш
  • камида 8 соат уйқу
  • кўпроқ ҳаракатланиш ва тоза ҳавода сайр қилиш
  • тўгаракни буви ва ота-онанинг истаги бўйича эмас, балки боланинг дилига қараб танлаш
  • турли хил овқатларни истимол қилиш ва витаминлар қабул қилиш

Алоҳида эътиборни овқатланишга қаратиш тавсия этилади. Ҳар бир овқатланиш витаминларга ва минералларга бой бўлиши керак. Замонавий дунёда буни қилиш жуда ҳам мураккаб, шунинг учун юқори нерв ва жисмоний юкламаларда зарур бўлган витаминларни қабул қилиш тавсия этилади. Болангиз учун тўғри витаминли мажмуани қандай танлаш мумкин? Таркибига эътибор қаратинг. Йўриқномада тавсия этилган ёшга эътиборни қаратинг.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto