Фарзандингиз муваффаққияти учун витамин ва минераллар

Кўп ҳолларда бериладиган саволлар

Соғлом инсон организми ташқи муҳит шароитларига яхши мослашади. Соғлом инсонлар орасида совуқни, иссиқни, жисмоний ва психик зўриқишларни, юқумли касалликларни ва бошқа қийинчиликларни бошқаларга нисбатан осон ўтказадиган инсонлар мавжуд.

Витамин ва минералларни тўғри қабул қилиш бола организмида тўғри мувозанатни ўрнатиш учун керак. Болалар турли хилдаги витамин ва минералларни қабул қилиб, касалликлардан яхши ҳимояланади. Касал бўлган ҳолатда ҳам тезроқ ва асоратсиз тузалади.

Ҳолсизлик, асабийлашиш, уйқу бузилиши, инфекцияларга мойиллик, иштаҳа бузилиши ёки йўқолиши – бу витамин етишмовчилигининг илк белгилари. Фарзандингиз тўлақонли ва тартибли овқатланмаса, агар у бирон бир маҳсулотни истеъмол қилишдан бош тортса (масалан, мева, сабзавот, гўшт, балиқ), агар фарзандингиз жисмоний фаолликни оширган бўлса ёки интенсив ўсиш даврида бўлса (организм кальций ва витамин Д га талаби ортади), витамин ва минералларга эҳтиёж ортади. Фарзандингизнинг маълум бир ўсиш даврида унинг эҳтиёжларига мос зарур витаминларни қабул қилиши муҳим.

Йилнинг мавсумидан қатъий назар, витаминларга кундалик эҳтиёжни озиқ-овқат билан таъминлаш деярли иложиси йўқ. Ҳозирги кунда озуқа маҳсулотлари ҳосилдорликни ошириш мақсадида турли кимёвий моддалар билан тўйинтирилади. Бу эса ўз навбатида маҳсулотлардаги витамин ва минералларни кескин камайишига олиб келади. Бундан ташқари, маҳсулот тайёрланишида ва узоқ муддат сақланиши учун қаратилган ҳаракатлар ҳам маҳсулот таркибидаги витамин ва минераллар камайишига олиб келади.

Пиковит® Словения давлатидаги фармацевтик заводда ишлаб чиқарилади. Пиковит® болалар витамин ва минераллар ишлаб чиқарилишидаги Европа талабларига тўлиқ жавоб беради.

Пиковит® ни Сиз дорихонадан сотиб олишингиз мумкин. Нарх таклифи ва қулай дорихонани танлаш учун ихтисослашган маълумот порталларидан фойдаланинг.

Ғамхўр ота-оналар

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto