Фарзандингиз муваффаққияти учун витамин ва минераллар

Боланинг янги муҳитга мослашишида қандай ёрдам бериш мумкин

Боланинг янги муҳитга мослашишида қандай ёрдам бериш мумкин

Биринчи сўз, биринчи қадам, биринчи кўникмалар... буларнинг барчасини ота-оналар алоҳида ҳаяжон ва хурсандчилик билан ёдга олади. Бола ҳаётидаги биринчи муҳим поғона - болалар боғчаси. Қандай қилиб болани ижобий тайёрлаш ва бутун оила билан мослашиш жараёнини енгиб ўтиш мумкин?

Янги муҳитга ўтказиш қийинчиликлари

Янги муҳитга мослашиш ўзига хос эътиборни талаб этади, ахир, боланинг кайфияти, унинг ривожланиши ва, энг муҳими - соғлиғи айнан унга боғлиқ бўлади. Болани уйнинг одатий муҳитидан унинг учун бегона бўлган дунёга ўтказишда ота-оналар жуда тез-тез кўпгина муаммоларга дуч келади: тунги инжиқликлар, кайфият ўзгаришлари, тунги сийдик тутолмаслик, тез-тез касалланишлар... Стрессиз ва соғлиқни бузмасдан болалар боғчасига мослашишда болага қандай ёрдам бериш мумкин?

Болалар боғчаси: ўзгаришлар зиён етказмайди?

Ота-оналарни ҳаммасидан ҳам тез-тез хавотирга соладиган боланинг мослашиши ҳақидаги саволлар:

  • Мослашиш қанча вақт давом этади?
  • Нимадир режадагидек кетмаётганида биринчи "белгилар": чарчоқлик, серзардалик, уйқунинг бузилиши, улар кейинчалик дудуқланишга, тунги жазавага ва бошқа хавотирли сигналларга олиб келиши мумкин. Нимани ўтказиб юбориш мумкин эмас?
  • Болани болалар боғчасига бериш қачон яхши бўлади?
  • Тез-тез касаллик танаффуслардан сақланиш учун боланинг соғлиғини қандай мустаҳкамлаш мумкин?


Болалар боғчасига мослашиш учун учта олтин қоидани ажратиб кўрсатишади:

  1. Болага нисбатан меҳрли ва ижобий муносабатда бўлиш. Агар сиз эрталабдан стресс ҳолатда бўлсангиз, у ҳолда бола ҳам бутун кунга асабийлашган бўлади, шунинг учун биринчи навбатда ўзингизни назорат қилишни ўрганинг. Уддасидан чиқолмаяпсизми? Нафас олиш гимнастикаси, йога билан шуғулланинг ёки ўзингиз билан уйғунликда бўлиш учун бошқа усулларни қидиринг.
  2. Бола билан сермаҳсул мулоқотда бўлинг. Мавҳум саволлар берманг: "Боғчада ишлар қалей?". Бунинг ўрнига аниқ сўранг: "Сиз мусиқа дарсида қанақ ашула куйладингиз?", "Сенга бутқа ёқдими?"...
  3. Соғлиқ устидан ўзига хос назорат. Агар бола тез-тез касал бўлаётган бўлса, у ҳолда мослашиш ҳам оғир кечади. Чиниқтириш, спорт, витаминларни қабул қилиш каби соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ёшликдан сингдириб боринг.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto