Фарзандингиз муваффаққияти учун витамин ва минераллар

Болалар иммунитети учун витаминлар

Болалар соғлиғи кўп жиҳатдан унинг турмуш тарзига боғлиқ: озиқа моддалари билан тўйинган рационал овқатланиш, шунингдек, етарли жисмоний ҳаракат... Ҳамма нарса жуда содда кўрингани билан, болалар учун рационал овқатланишни таъминлаш жуда қийин – кўп болалар сабзавот, балиқ, гўшт, творог ейишга мажбурлаш қийин ва озуқа маҳсулотлари сифати ҳам талабга жавоб бермайди.

Рационда муҳим озуқа компонентларининг етишмаслиги организм ҳимоя функциясининг пасайишига олиб келадиган омиллардан. Овқатдан иммунитет учун зарур витаминларни кам оладиган болада:

  • тенгдошларига қараганда инфекциялар ва вирусларни юқтириш осон бўлади;
  • ОРЗ ва ОРВИ оғирроқ кечади;
  • узоқ муддат касаллик давом этади.

Тез-тез касалланиш ва вирусли касалликлар бола организми ҳимояланиш кучини сусайтиради ва реабилитация даври борган сари чўзилаверади. Ушбу ҳолатни профилактика чораларни қўллаб, тўхтатиш мумкин. Бунга иммунитетни кўтарувчи витаминларни қабул қилиш киради. Витаминларни қабул қилиш, мабодо грипп билан касалланган ҳолатда ҳам, камида касалликни қисқа муддатда ва асоратсиз ўтишини таъминлайди.

Иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайдиган витамин ва минераллар болаларни ўткир респиратор касалликлардан ва бошқа инфекциялардан сақлайди.

Витамин А Соғлом иммун тизимни сақлашга ёрдам беради.
Витамин B2 (рибофлавин) Организмни эркин радикаллардан ҳимоясини яхшилайди.
Витаимн B6 (пиридоксин) Иммун тизимни қўллаб қуватлайди.
Витамин В5 (Пантотеновая кислота) Антитела ҳосил бўлиши учун муҳим.
Витамин B12 (цианокобаламин) Ҳужайра бўлинишида актив иштирок этади, айниқса, иммунитет тизимида.
Витамин C Асосий роли – иммунитет тизими фаолиятини қўллаб қувватлаш, инфекциядан муҳофаза қилиш.
Витамин D3 Иммунитет тизимини қўллаб қувватлашда актив иштирок этади.
Витамин E Ҳужайраларни яллиғланиш реакциясидан ҳосил бўлган эркин радикаллардан ҳимоялайди.
Кальций (Ca) Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Ғамхўр ота-оналар

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto