Фарзандингиз муваффаққияти учун витамин ва минераллар

Бола туғилгандан бошлаб овқатлантириш маслаҳатлари

Бола туғилгандан бошлаб овқатлантириш маслаҳатлари

3 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш мавзуси нафақат оналар, балки тиббиёт муассасаларининг нуфузли профессорлари орасида ҳам мунозарали бўлиб келмоқда. Аммо турли хилдаги назарияларни бирлаштирувчи нарса бор – бу фаол ўсаётган организм учун витамин ва минералларнинг тўлиқ истеъмол қилиниши.

3 ёшгача овқатланиш – ҳаёт фундаменти

Кўринишидан оддий нарсалар – кун тартиби, овқатланиш рациони... Аммо фарзандингизнинг кейинги ривожланиши айнан шулар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Таъм истаклари, одат, феъл-атвор, соғлиқ – буларнинг барчаси 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган даврда шаклланиб боради. Турғун иммунитет, бақувват соғлиқ ва жисмоний активлик кичкинтойнинг янги кашфиётлар қилиши, тенгқурлари билан мулоқот, осон ўрганиши ва ривожланишига кўмак беради.

Бола овқатланишининг асосий тамойиллари

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар овқатланишининг ўзига хос хусусияти – жуда катта энергия талабидир – 1200-1 400 ккал суткасига. Бу ҳажм катталарники билан баробар. Аммо тез ўсаётган организмда витаминларга бўлган эҳтиёж катталарникидан юқори.

Умумий рационга ўтаётганда витамин ва минералларга бой турли хил овқатлар билан менюни бойитишга ҳаракат қилинг. Аммо янги таомларни рационга киритишни асталик билан бошланг ва бу ҳолларда буғда тайёрланган, димланган таомларга диққатни қаратинг.

Одатда, бу ёшдаги болаларда 4 маҳал овқатланиш зарур, аммо фарзандингиз кам миқдорда овқатланса, 5 мартагача кўпайтириш мумкин.

Шунингдек, ёзда витаминлар билан бир йил учун “заҳираланиш” мумкин эмаслигини унутманг. Бунинг учун поливитаминлар қабул қилиш ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг. Бугунги кунда витаминларни сироп кўринишида топишингиз мумкин, бу айниқса, 3 ёшгача бўлган болаларда қулай.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto