Болалар ақлий фаолияти учун витаминлар
Яхши хотира, гўзал тери, касалликларга чидамлилик, юқори заковат – бу бола организмида витаминлар етарли даражада бўлишининг натижаси! Аммо уларнинг етишмовчилиги нафақат жисмоний, балки ақлий ривожланишнинг бузилишига олиб келади.
Ёшига етарли даражада ақл фаолияти учун витаминлар қабул қилаётган болада қуйидагилар кузатилади:
- интеллект юқорилиги билан ажралиб туради;
- ўқув материалларини яхши ўзлаштиради ва ёдлай олади;
- берилган вазифаларни осон ўзлаштиради;
- диққатини жамлай олади.
Бундай болаларнинг мияси тенгдошларига қараганда фаолроқ, шунинг учун уларга ўрганиш осон кечади ва улар янада яхши натижаларга эришадилар.
Болалар ақлий фаолияти учун муҳим витаминлар
Витамин | Функция | Маҳсулот манбаи | Етишмовчилик белгилари |
---|---|---|---|
В1 (тиамин) | Когнитив фаолликни рағбатлантиради, ёдлашни яхшироқ ривожлантиради, мия фаолиятини оптималлаштиради. | Нохот, гечка ва сули, ёнғоқ, паст нав унидан тайёрланган нон маҳсулотлари | Асабийлашиш, йиғлоқилик, уйқу бузилиши, тез толиқиш, иштаҳа пасайиши, хотира ва диққатни сусайиши. |
В6 (пиродоксин) | Миянинг нормал ишлаши учун зарур бўлган, кайфият, ақлий қобилиятга таъсир кўрсатувчи нейротрансмиттерларни шакллантиришда иштирок этади | Балиқ, товуқ гўшти, фасоль, ёнғоқ, дон маҳсулотлари. | Терида тошма, депрессив кайфият, онг чалкашиши. |
Е | Кучли антиоксидант – мияга шикаст етказиши мумкин бўлган эркин радикалларни боғлайди. | Ўсимлик мойи, айниқса, маккажўхори, писта ёғи, ёнғоқ, писта. | Айрим ҳолатларда ҳаракат координацияси бузилишлари, мушакда ҳолсизлик кузатилиши мумкин. |
В12 (цианокобаламин) | Асаб тизимини нормал ишлашини таъминлайди, хотирани яхшилайди. | Гўшт, балиқ, тухум, сут маҳсулотлари, парранда гўшти. | Чарчоқ, асабийлашиш, билим қобилиятининг сусайиши. |
Қўшимча витаминлар қабул қилиш керакми?
Афсуски, табиий озиқ-овқат орқали бола организмини ҳамма зарур витамин ва минераллар билан тўлиқ таъминлаш қийин. Бунинг сабаблари бир нечта:
- болалар ёқтирмайдиган, аммо фойдали озиқаларни танаввул қилишдан бош тортиши;
- баъзи озиқа маҳсулотларини ҳамёнбоп эмаслиги (гўшт, балиқ, тухум ва ҳ.);
- сунъий шароитда етиштириш туфайли маҳсулотларни витаминлар билан кам тўйинганлиги;
- озиқа маҳсулотларини тайёрлаш жараёнида витаминларни парчаланиши.
Шунинг учун кўпчилик болалар учун махсус ишлаб чиқарилган витамин комплексларини қўшимча истеъмол қилиш керак. Бола 6-8 ёшида мактаб ҳаёти бошланиш билан боланинг ақлий ва жисмоний фаоллиги ортади ва витаминларнинг ақлий фаолият учун муҳимлиги бир неча баробар ошади.
Ғамхўр ота-оналар