Фарзандингиз муваффаққияти учун витамин ва минераллар

«МА’QULLANGAN» 
O’zbekiston  Respublikasi
Sog’liqni saqlash vazirligi
huzuridagi Farmatsevtika tarmog’ini
rivojlantirish agentligining
«Dori vositalari, tibbiy buyumlar va
tibbiy texnika ekspertizasi va
standartlashtirish  davlat markazi» DUK
«22» aprel  2020 y.  № 9

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ПИКОВИТ®

Препаратнинг савдо номи: Пиковит®
Дори шакли: пастилкалар
Таркиби:
1 пастилка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:

10,00мг
А витамини пальмитати концентрати (синтетик мойли шакли) 1,7 млн ХБ/г 0,35 мг
холекальциферол концентрати (мойли шакли 1 млн ХБ/г 0,08 мг
аскорбин кислотаси (витамин С) 10,00 мг
тиамин монитрати (витамин В1) 0,25 мг
рибофлавин (витамин В2) 0,30 мг
пиридоксин гидрохлориди  (витамин В6) 0,30 мг
цианокобаламин 0,1% маннитолда (В12 ) 0,20 мг
никотинамид (витамин РР) 3,00 мг
фолат кислотаси 0,04 мг
кальций пантотенати (витамин В5) 1,20 мг
кальций гидрофосфати 43,00 мг

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, апельсин мойи 05073, полисорбат 80, глицерол, тозаланган канакунжут мойи, сувсиз лимон кислотаси, сорбитол, глюкоза суюқ (қуруқ модда), магний стеарати, капол 600 фарма, суюқ парафин, повидон, кўпикни сўндирувчи восита 1510, сахароза.

Қизил рангли 1 пастилка қўшимча Пунц  4R (E124) бўёвчисини сақлайди.

Сариқ рангли 1 пастилка қўшимча тўқ сариқ (E110) бўёвчиси, хинолин сариқ (E104) бўёвчиси, титан диоксидини (Е171) сақлайди.

Тўқ сариқ рангли 1 пастилка қўшимча тўқ сариқ (E110) бўёвчиси, титан диоксидини (Е171) сақлайди.

Яшил рангли 1 пастилка қўшимча индиготин кўк (Е132) бўёвчиси, хинолин сариқ (E104) бўёвчиси, титан диоксидини (Е171) сақлайди.

Таърифи: қизил, сариқ, яшил ва тўқ сариқ рангли, думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ пастилкалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитаминлар бошқа минерал моддалар билан мажмуада.

АТХ коди: А11АА03.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

Мураккаб композиция ва витаминлар ва минералларни, одатда, овқат рационида бўлиши сабабли, Пиковит® пастилкаларида сақланувчи дозаларда витаминларни текшириш мумкин эмас.

Сувда эрувчи витаминлар (В гуруҳи витаминлари, С витамини ва биотин), организмнинг суткалик эҳтиёжларига тўғри келувчи миқдорларда жуда яхши сўрилади. Ортиқча миқдори сийдик билан, айрим ҳолларда эса аҳлат билан чиқарилади. Бу витаминлар организмда чекланган миқдорда сақланади, шунинг учун тўқималарда уларнинг адекват концентрацияларини сақлаб турилиши учун, улар организмга мунтазам тушиб туришлари керак.

Перорал буюрилган ёғда эрувчи А ва D витаминлар, ёғлар бўлганда ингичка ичакда яхши сўрилади. Е витаминини сўрилиши нисбатан катта эмас (дозанинг 25% дан 85% гача) Катта дозаларда ишлатилганда бу витаминлар жигарда тўпланади ва, демак сувда эрувчи витаминларга қараганда токсикроқдир.

Кальций ионлари ингичка ичакда фаол транспорт ва пассив диффузия йўли билан сўрилади. Кальцийнинг 45% плазма оқсиллари билан боғланади. Кальцийнинг ортиқча қисми, асосан, сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Фосфатлар меъда-ичак йўлларидан фаол транспорт ва пассив диффузия натижасида сўрилади; плазма, хужайрадан ташқари суюқлик, хужайра мембраналари, коллаген ва суяк тўқимасида тақсимланади. Кўпчилик фосфатлар ингичка ичакда сўрилади ва асосан, сийдик билан чиқарилади.

Фармакодинамикаси

Пиковит® пастилкалари кальций ва фосфор билан бирга витаминлар сақлайди.

Витаминлар - юқори биологик ахамиятга эга моддалар бўлиб, организмда кўпчилик биокимёвий жараёнларни бошқаришда иштирок этади. Витаминлар ва минералларнинг организмдаги самаралари, фармакодинамик бўлмай, балки асосан физиологик.

В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6, пантотен кислотаси ва никотинамид) углеводлар, оқсиллар ва ёғлар моддалар алмашинувида, шунингдек нерв тизими фаолиятида иштирок этади.

А витамини эпителиал хужайраларнинг ривожланиши ва кўрув пигментининг синтези учун зарур.

D витамини кальций алмашинувини бошқаради ва уни қўллаш суякларни яхши ўсиши ва тишларни минерализацияси имкониятини беради

С витамини темирни сўрилишига ёрдам беради ва организмдаги кўп сонли оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади.

Минераллар организм учун катта ахамиятга эга. Улар бириктирувчи тўқима таркибига киради ёки ферментлар ва гормонларнинг катализаторлари ва компонентлари ҳисобланади. Кальций ионлари кўпчилик ферментларни фаоллаштиради, улар юрак мушаги тонусини бошқарилишида ва нерв импульсларини ўтказилишида иштирок этади, шунингдек хужайра мембраналарини ўтказувчанлигини бошқаради.

 

Қўлланилиши

Пиковит® пастилкалари жуда ёқимли мазага эга ва энг аввало болалар учун мўлжалланган бўлиб, қуйидагиларда :

  • иштаҳа бўлмаганда;
  • мактаб ёшидаги болалар толиққанда;
  • жисмоний ривожланиш етарли бўлмаганда (ўсишни орқада қолишида);
  • антибиотиклар билан даволашда қўшимча восита сифатида;
  • кундалик овқат рационида витамин препарати сифатида, айниқса қишки ва баҳорги даврларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

4 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга суткада 4-5 пастилка қабул қилиш тавсия этилади.

7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга суткада 5-7 пастилка қабул қилиш тавсия этилади.

Пиковит® пастилкалари ёқимли мазага эга, уларни оғизда тўлиқ эригунича тутиб туриш керак. Препаратни қабул қилиш курси 20-30 кун. Такрорий қабул қилиш курси 1-3 ойдан кейин ёки шифокор тавсияси бўйича ўтказилади.

 

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда (<1/10000)

  • ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини баҳолаш имкони йўқ):

  • терида тошма, эшакеми ва нафас олишни қийинлашиши билан кечувчи оғир аллергик реакциялар (анафилактик реакциялар).

Агар аллергик реакциялар ривожланса, даволашни тўхтатиш ва маслахат учун шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак. Оғир аллергик реакция кузатилганда препарат қабул қилишни тўхтатиш ва врач ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш зарур

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • фаол моддаларга ва препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик.
  • А ва D гипервитаминозларида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Баъзи дори воситалари билан бирга қўлланилганда (масалан, тетрациклинлар, хинолонлар, холестирамин) кальций ионлари билан ўзаро таъсирлашишга олиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар аллергик реакциялар ривожланса, препарат бекор қилиниши керак.

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин – бу мутлақо безарар бўлиб, препаратда рибофлавинни борлиги билан тушунтирилади.

Бошқа витаминли ва витаминли-минералли ва/ёки минерал препаратлар билан бир вақтда қўлланганда, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Қандли диабети бўлган пациентлар Пиковит®ни қабул қилишлари мумкин, лекин улар суткалик доза 2,4 г дан 4,2 г гача қанд сақлашини назарда тутишлари керак. Ҳар бир пастилка 0,6 г қанд сақлайди.

Пиковит® пастилкалари 4 ёшдан кичик болалар учун тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладор аёллар ва эмизувчи оналар витаминлар ва минералларни шифокор тавсияси бўйича қабул қилишлари мумкин, Пиковит® пастилкаларидаги витаминлар ва минералларнинг дозалари болалар учун мўлжалланган.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришда таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болаларни ҳаракатланиш функциясига таъсир қилмайди.

Айрим ингредиентлари хақида махсус маълумотлар

Пиковит® пастилкалари лактоза, сахароза, глюкоза сорбитол (Е420) ва Пунц 4R (E124) бўёвчисини сақлайди.

Фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза/галактозани кам сўрилиши ёки сахароза-изомальтоза танқислигини кам учрайдиган наслий шакллари бўлган пациентларга бу препаратни буюриш мумкин эмас.

Пунц 4R (E124) бўёвчи аллергик реакциялар ривожланишини чақириши мумкин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Пиковит тавсия қилинган дозаларда қўлланилганда интоксикация кутилмайди.

Гарчи дозани ошириб юборилишининг ривожланиш хавфи минимал бўлса ҳам, узоқ муддат жуда катта дозаларда қўллаш А ва D гипервитаминозига олиб келиши мумкин.

А витамини юқори дозада қисқа муддат қўлланилганда А гипервитаминози симптомларига қоринда оғриқ, анорексия, қусиш, кўришни бузилиши, бош оғриғи, координирланмаган ҳаракатлар ва терини қизариши киради. А витамини юқори дозада узоқ муддат қўлланилганда тери қичишиши ва юпқалашиши, лабларни ёрилиши, конъюктива яллиғланиши, кўзни зарарланиши, бўғимларда оғриқ, сурункали бош оғриши ва кўп марта қусишга олиб келиши мумкин.

 D витамини юқори дозада қўлланилганда намоён бўлиши мумкин бўлган D гипервитаминози симптомлари анорексия, тана вазнини камайиши, чарчоқ, дезориентация, қусиш, диарея ёки ич қотиши, оғизда метал таъми, оғиз шиллиқ қаватини қуриши ва чанқаш.

 

Чиқарилиш шакли

15 пастилкалар ПВХ/ПВДХ/ПВХ фольга ва алюмин фольга блистерда.

2 ёки 4 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи

КРКА, д.д., Ново место, Шмаръешка цеста 6, 8501 Ново место, Словения.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

Ўзбекистон Республикасида «КРКА, д.д., Ново место» ваколатхонаси

100015, Ўзбекистон, Тошкент ш., Афросиёб кўч., 14

Тел.: +99871 150 2828, +99871 150 2929,

Телефакс: +99871 150 1044

Ғамхўр ота-оналар

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto