Фарзандингиз муваффаққияти учун витамин ва минераллар

«МА’QULLANGAN»
O’zbekiston Respublikasi
Sog’liqni saqlash vazirligi
huzuridagi Farmatsevtika tarmog’ini
rivojlantirish agentligining
«Dori vositalari, tibbiy buyumlar va
tibbiy texnika ekspertizasi va
standartlashtirish davlat markazi» DUK
«18» iyul 2019 y. № 14

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ПИКОВИТ® ФОРТЕ

Препаратнинг савдо номи: Пиковит® форте
Дори шакли: пастилкалар
Таркиби:
1 пастилка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:

А витамини концентрати, синтетик мойли шакли (1,7 ММЕ/г) 2,94 мг
Холекальциферол концентрати, мойли шакли (1 ММЕ/г) 0,40 мг
Аскорбин кислотаси 60,00 мг
Тиамин мононитрати 1,50 мг
Рибофлавин 1,70 мг
Пиридоксин гидрохлориди 2,00 мг
Цианокобаламин 0,1% маннитолда 6,00 мг
Никотинамид 20,00 мг
Фолат кислотаси 0,40 мг
Кальций пантотенати 10,00 мг
Альфа-токоферол ацетат, 50 % гранулят 30,00 мг

ёрдамчи моддалар: маннитол, аспартам, мандарин ароматизатори, полисорбат 80, глицерол, канакунжут мойи, суюқ малтитол (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда), магний стеарати, Капол 600 Фарма, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди (Е171), бетакаротен (Е160а), малтитол.
Таърифи: думалоқ, икки томони қабариқ зарғалдоқ рангли пастилкалар.
Фармакотерапевтик гурухи: поливитаминлар.
АТС коди: А11ВА

Фармакологик хусусиятлари
Пиковит® форте пастилкалари 7 ёшдан бошлаб ва катта болалар учун тавсия қилинган суткалик дозаларга мувофиқ миқдорларда 11 энг мухим витаминларни сақлайди.
Фармакодинамикаси
В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6, В12, пантотен кислотаси ва никотинамид) карбонсувлар, оқсиллар ва ёғларнинг метаболизмида иштирок этади. Фолат кислотаси қон хужайраларининг нормал регенерацияси ва тўғри фаолияти учун зарур. А витамини эпителиал ҳужайраларнинг ривожланиши ва кўриш пигментининг синтези учун зарур. D витамини кальцийнинг тушишини бошқаради ва суяклар ва тишларнинг тўғри минерализациясига ёрдам беради. С витамини темирнинг сўрилишини тезлаштиради ва организмда кўпчилик оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади. Е витамини физиологик антиоксидант бўлиб, ҳужайраларнинг мембраналарини ҳимоя қилади ва ҳужайраларнинг фаолиятини тутиб туради.
Пиковит® форте пастилкалари кариеснинг ривожланишини чақирмайдиган қанднинг ўрнини босувчилар-малтитол, маннитол ва аспартам сақлайди.
Фармакокинетикаси
Сувда эрувчи витаминлар (В гуруҳи витаминлари, С витамини ва биотин) организмнинг суткалик эҳтиёжига мувофиқ келувчи миқдорларда жуда яхши сўрилади. Тўқималарнинг тўйиниш даражасидан юқори миқдорларда сийдик ва, камроқ даражада ўт-сафро билан чиқарилади. Бу витаминларни мунтазам қабул қилиш тўқималарда зарурий концентрацияларни тутиб туриш учун муҳим, чунки улар организмда чекланган миқдорда тўпланади.
Ичга қабул қилинганидан кейин ёғда эрувчи А ва D витаминлари ёғлар иштирокида ингичка ичакда яхши сўрилади. Е витаминининг сўрилишини тўлалиги камроқ (дозанинг 25-85%). Ёғда эрувчи витаминларнинг юқорироқ миқдорлари жигарда тўпланади ва шунинг учун, сувда эрувчи витаминларга қараганда захарлироқ хисобланади.

Қўлланилиши
Пиковит® форте пастилкаларини организмнинг витаминларга юқори эҳтиёжи бўлганида ва етарли бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланишда қабул қилиш тавсия этилади.
Бу ҳолларга қуйидагилар киради:
- мактаб ёшидаги болаларда зўриқиш ва диққатни жамлашни етарли эмаслиги;
- жисмоний юклама (шу жумладан спорт билан шуғилланиш);
- сифатсиз ва мувозатланмаган овқатланиш (инфекцияларга қаршиликни пасайиши);
- иштаҳани пасайиши ёки йўқлиги;
- антибиотиклар билан даволаниш;
- янги сабзавотлар ва меваларни мавсумий етишмовчилигида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
Пиковит® форте пастилкалари тўлиқ эригунича оғизда тутиб турилади.
7 ёшдан катта болаларга 1 пастилкадан кунига бир марта, овқатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади.
Иштаҳа пасайганида Пиковит® форте пастилкаларни 2 ой давомида, барча бошқа ҳолларда Пиковит® фортени 1 ой давомида йилига 2 - 3 марта қабул қилиш керак.

Ножўя таъсири
Пиковит® форте билан даволашда пайдо бўлувчи ножўя таъсирлари аъзолар тизими бўйича ва пайдо бўлишининг тез-тезлигига қараб мувофиқ гурухларга таснифланади:
- жуда тез-тез (≥1/10),
- тез-тез (≥1/100 дан ≤1/10 гача),
- тез-тез эмас (≥1/1000 дан ≤1/100 гача),
- кам (≥1/10000дан ≤1/1000 гача),
- жуда кам (≤1/10000),
- номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).
Ҳар бир гуруҳ чегарасида препаратнинг ножўя самаралари аҳамимятининг камайиши тартибида берилган.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
- жуда кам: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, тошма, қичишиш).
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишлар
- жуда кам: метеоризм, диарея, хусусан белгиланганидан аҳамиятли юқори дозалар қўлланганида.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
- номаълум: анафилактик реакциялар.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш ва мутахассисга мурожаат қилиш керак.
Оғир ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компотентларига юқори сезувчанликда.
А ва D гипервитаминозида қўллаш мумкин эмас.

Дориларниг ўзаро таъсири
Препарат кальций сақлайди ва шунинг учун ичакда тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, шунингдек антимикроб воситалар - фторхинолонларнинг ҳосилалари ва холестераминнинг сўрилишини кечиктиради.

Махсус кўрсатмалар
Пиковит® форте пастилкаларини 7 ёшгача бўлган болаларга бериш тавсия этилмайди.
14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бу маҳсулотни фақат шифокор ёки фармацевтнинг тавсияси бўйича қабул қилишлари мумкин.
Бошқа витаминли ёки витаминли-минералли препаратлар билан бирга қўллаш олдидан мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.
Қандли диабети бўлган беморлар Пиковит® форте пастилкаларини қабул қилишлари мумкин, бунда бир таблетка тахминан 0,8 г мальтитол сақлашини унутмасликлари керак. Мальтитолнинг метаболизми учун инсулин керак, лекин секин гидролизи ва меъда-ичак йўлларида сўрилиши туфайли, инсулинга эҳтиёж кам. Бундан ташқари, мальтитолнинг энергетик қиймати (10 кДж/г, ёки 2,4 ккал/г) сахарозага қараганда аҳамияти кам.
Пиковит® форте малтит ва суюқ малтит сақлайди. Фруктозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий касаллиги бўлган пациентларга, Пиковит® фортени қабул қилиш тавсия этилмайди.
Пиковит® фортенинг таркибига фенилаланин сақловчи аспартам киради, шунинг учун препаратни фенилкетонурияси бўлган пациентлар қабул қилишлари тавсия этилмайди.
Глицеролнинг катта дозалари бош оғриғи ва меъда-ичак бузилишларини чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Хомиладор аёллар ва эмизувчи оналар Пиковит® фортени фақат шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилишлари мумкин.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилятига таъсири
Пиковит® форте автомобил ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши
Пиковит® фортенинг дозасини ошириб юборилиши пайдо бўлишини эҳтимоли кам. Препаратни жуда юқори дозаларда давомли қўллаш (1 ойдан кўпроқ), А ва D гипервитаминозини чақириши мумкин.
Юқори дозаларда давомли қўллаш периферик невропатия чақириши мумкин.
Маннитол ва мальтитол ширинлаштирувчилари меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. Юқори дозаларда улар диарея ва метиоризм чақиришлари мумкин. Суткада 60 г дан кўпроқ мальтитол (Пиковит® фортенинг 75 пастилкалари) ёки 10 г маннитол (Пиковит® фортенинг 75 пастилкалари) қабул қилинганида сурги самараси пайдо бўлади.

Чиқарилиш шакли
15 та пастилкадан ПВХ /ПВДХ /ПВХ фольгали ва алюминий фольгали блистерда. 2, 3 ёки 4 та блистердан (15 пастилкадан) тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи
КРКА, д.д., Ново Место, Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново Место, Словения.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“КРКА, д.д., Ново место” нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколтахонаси
100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Афросиёб кўч., 14
Тел.: +99871 150 2828, +99871 150 2929, телефакс: +99871 150 1044

Ғамхўр ота-оналар

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto