Фарзандингиз муваффаққияти учун витамин ва минераллар

Тасаввурни ривожлантириш

Тасаввурни ривожлантириш

Психологлар кузатувларига кўра, бир нечта шарт-шароитларни яратиш боланинг ҳаёлотини ривожлантириш учун муҳимдир. Аввало, фарзандингиз эксперимент ўтказиши учун материаллар (ўйинчоқлар, рангли қоғоз, қаламлар, елим, пластилин ва бошқалар) билан таъминланиши керак. Буларнинг барчаси кичкина ижодкор ёши, жисмоний тузилишига мос бўлиши лозим.

Боланинг ижодидаги муваффақиятсизликдан руҳий хавфсизлик ҳисси пайдо бўлиши учун, ота-оналар уни мақташлари ва муваффақиятсиз ижод намуналарида муваффақиятли тафсилотларни топишлари керак.

Кичкина рассомнинг ижод асарларини жойлаштириш учун деворга алоҳида жой ажратиб, кўрсатиш яхшидир. Шунда нафақат сиз, балки беихтиёр унинг ижодига эътибор қаратадиган меҳмонлар, фарзандингизни мақташлари ва унга далда беришлари мумкин. Бу эса болани фантазиясини ривожлантиришга ва ундан завқланишга ўргатади.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto