Мантиқий фикрлашни ривожлантириш
Кўпинча ота-оналар ҳанузгача болаларни мактабга тайёрлашда, уларга рақамларни ўргатиш ва 10-20 оралиғида ҳисоблашни асосий деб, ўйлашади. Бироқ, замонавий ўқув дастурлари арифметикага эмас, балки болаларда мантиқий фикрлашни ривожлантиришга, яъни таҳлил қилиш, синтез қилиш, таққослаш, комбинаторика, таснифлаш ва мавҳумлаштириш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган.